+998 78 113 66 60

Ҳомиладорлик содир бўлмайди, нима қилиш керак?

Аниқланволайлик - қайса муддатни танқидий ҳисоблаб, хавотирни бошлаш керак? 35 ёшгача бўлган аёл кишиларда бу 12 ой ҳимояланмаган фаол жинсий алоқада бўлиш, 35 ёшдан юқори бўлганларга эса 6 ой.

Ушбу давр якунлаши билан шифокор-репродуктологга мурожат қилиш зарур.

Текширувни нимадан бошлаш керак?

Биринчи қадам. Спермограмма. Энг осони - бепуштликнинг эркаклар омилини тез олиб ташлаш. Бепуштликнинг 40% ҳолатлари айнан бунга тўғри келади, шунинг учун текширувни эркак кишидан бошлаш лозим. Олдинги турмушда фарзанд борлиги, эркак кишини фертиллигига ҳеч кандай кафолат бермайди.

Иккинчи қадам. Кичик тос соҳасини УТТ - овуляциядан олдинги ва кейинги ҳолатларида, уни (овуляцияни) аниқлаш, ва шуниндек тухумдон ичидаги антрал фолликулларни ҳисоблаш мақсадида.

Учинчи қадам. Ҳайз кўриш даврининг 2-5 кунига гормонал профилнинг текшируви: АМГ, ФСГ, ЛГ, эстрадиол, пролактин, ТТГ, анти-ТПО.

Тўртинчи қадам. Бачадон найчаларинг ўтказувчанлигининг текшируви. Афсуски, найча омили аёллар бепуштлигининг энг кўп тарқалган сабаби бўлиб ҳисобланади. Анамнездаги инфекциялар ва ялиқланиш жараёнлари хавфни оширади.

Кўпинча ҳолатларда ҳомиладор бўлмаслик сабаблари ушбу қадамларда аниқланади. Акс ҳолда текширув давом этади.

Унутманг, келиб чиқиши (этиологияси) номаълум бўлган бепуштлик ҳам ЭКУ муолажасига кўрсатма бўлиши мумкун.

Sizning farzantingizni tug’lishiga birinchi qadamingizni qiling. Shifokor qabuliga yoziling!


    uz_UZUzbek
    Scroll to Top

    Записаться на прием

    Заполните ваши данные, и мы Вам перезвоним в ближайшее время.