Ehosterosalpingoskopiya
Найча омили - экстрокорпорал уруғлантиришни энг кенг тарқалган сабаби. Ялиғланиш жараёнлари ва инфекциялар найчада тиқилмалар хосил бўлишига олиб келади. Тиқилма эса уруғланган тухумҳужайрага бачадон бўшлғигача ўтиб кетишига тўсқинлик қилади. Найчали бепуштлик бирламчи ва иккиламчи бўлиши мумкун, яъни муаммо туғруқдан кейин, оила кейинги фарзандини режалаштириб юрган пайтида пайдо бўлиб қолиш эҳтимоли мавжуд.
Эхогистеросалпингоскопия (ЭхоГСС) - бу ташхис қўйишни ултратовуш усули бўлиб, бачадон найчаларини ҳолатини, ўтказувчанлигини бахолаш ва турли хилдаги патологияларни аниқлаш учун имкон яратади. Усулнинг моҳияти - бачадон контраст мода билан тўлдирилиб, ултратовуш ёрдамида текширилади.
ЭхоГСС асосий афзалликлари
- юқори информацион қийматлиги
- хавфсизлик: ултратовуш тўлқинлари тана учун мутлоқо зарарсиз, контраст сифатида эса оддий физиологик эритма ишлатилади
- муолажа амбулатор шароитда ўтказилади, ундан кейин аёл тез орада уйга кетиши мумкун
Ўтказиш учун кўрсатмалар
Одатда шифокор-гинекологлар эхогистеросалпингоскопияни кейинги кўрсатмаларга асосланиб буюрадилар:
- Бепуштлик
- Қайталанувчи ҳомила тушиб кетиш ҳолатлари
- Анамнезда эктопик (бачадондан ташқари) ҳомиладорлик
- Бачадон шиллиқ қаватини аллохида бўлимчаларини орасида тиқилмалар (синехиялар), полиплар, эндометрий тагида жойлашган миомалар, бачадон ички деворчалари каби паталогияларга шубха
Шунингдек ЭхоГСС гидросалпинксда ўтказилган бачадон найчаларини назоратида ва кесария бўлимидан қоган чандиғни бахолашда ишлатилади.