+998 78 113 66 60

Криоконсервация ва материални сақлаш

Дунёда ҳар 7-чи оила бепуштлик билан тўқнашади. Баъзи ҳолларда бепуштлик тез аниқланади, бўйида бўлиш уринишлари муваффақиятга олиб келмаганида. Бошқа ҳолатларда эса, репродуктив функция нормада бўлади, лекин йиллар давомида, турли ҳил омиллар таъсирида, камайиб боради, ва хомиладор бўлишга қийинчиликлар пайдо бўлади. Бундан ҳеч ким суғурталанмаган.

Бахтимизга, замонавий репродукция клиникалирида, биоматериалнинг криоконсервацияси каби хизматлар мавжуд. Тухумҳужайралар, сперматозоидлар ва эмбрионларни “музлатилган” ҳолатида сақлаш мумкун - ва фарзандлик бўлишнинг истаги пайдо бўлиб қоганида, улар билан келажакда фойдаланиш мумкун бўлади.

Қайси ҳолатларда материалнинг сақлаб олиниши тавсия қилинади?

Биринчи навбатда бу ҳақда, боланинг туғилишини янада етук ёшга қолдираётган одамлар ойланиши керак. Шундай қилиб, аёл кишиларда 35 ёшдан кейин тухумдондаги тухумҳужайралар миқдори анча пасайиб кетади, бола Даун синдроми ёки бошка генетик касалликлар билан туғилиш эҳтимоли кўтарилади.

Бепуштлик ривожланиш эҳтимолини баъзи омиллар оширади:

  • Ёмон одатлар;
  • Насл;
  • Репродуктив тизим аъзоларининг касалликлари;
  • Иш жойида зарарли моддалар ва нурланишнинг таъсири;
  • Баъзи генетик бузилишлар;
  • Гормонал бузилишлар;
  • Даволашнинг баъзи турлари, мисол учун, онкологик касалликларда ишлатиладиган кимётерапия.

В клинике ЭКО Baby Born можно получить консультацию ведущего врача-репродуктолога и узнать, какие факторы риска имеются в вашем случае.

Бу қанчалик самарали ва хавфсиз?

Жинсий ҳужайралар ва эмбрионлар крионсервация технологияси ҳозирги кунда яхши ўрганиб чиқилган ва унинг хавффсизлиги исботланган.

Ҳужайралар махсус музлатиш технологияси - яъни витрификациядан ўтади. Ўта тез музлатиш ва махсус криопротекторлар ишлатилишиниг ҳисобига ҳужайра ичида муз кристаллари ҳосил бўлмайди ва унга зарар бермайди. Кейинчалик материал суюқ азот билан тўлдирилган идишда -196*С ҳароратида сақланади. Ҳужайра ичида барча биокимёвий жараёнлар тўхтайди, ва бундай “уйқу” ҳолатида чегараланмаган узоқ муддат - йиллар давомида қолиши қолиши мумкун. Келажакда улар билан ҳар қандай вақтда фойдаланса бўлади. Музлатиш ҳужайра, эмбрион сифатига ва бўлажак боланинг соғлигига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Аллақачон криоконсервация ҳолатида 25 йил сақланган эмбриондан соғлом чақалоқ туғилганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд, бу технология ишончлилиги ҳақида айтади.

Енг яхши шифокорлар

Фарзандингиз туғилишига бир қадам олға ташланг. Shifokor қабулига ёзилинг!


    Клиниканинг акциялари ва янгиликлари, хамда бепуштлик, ЭКУ (Экстра - Корпорал Уруғлантириш) ва хомиладорлик хақидаги фойдали маълумотлар

    uz_UZUzbek
    Scroll to Top

    Записаться на прием

    Заполните ваши данные, и мы Вам перезвоним в ближайшее время.