+998 78 113 66 60

Эндометрий пайпел - биопсияси

Пайпел-биопсия сингари оддий диагностик муаложада кўплаб афзалликлар мавжуд, шунинг учун шифокор-гинекологлар уни яхши кўради. Мисол, гистолик текширув натижалларидан кенг доирада маълумот олиш мумкун, арзон нарҳ ва жиддий таёргарлик йўқлиги. Камчилик ҳам бор - гистероскопиядан фарқли ўлароқ намуна “кўр-кўрона” оланади.

Қачон ўтказилади?

Циклнинг 7-10 кунига - эндометрийни ўрганиш учун, мумкун бўлган патологиялар ва сурункали эндометритни аниқлаш мақсадида.

Циклнинг 20-23 кунига - иккинчи босқичнинг етишмовчилигини аниқлаш ва эндометрийнинг рецептивлигини баҳолаш мақсадида.

Циклнинг ҳар қандай кунида - менопауза даврида, эндометрий патологияларини аниқлаш учун.

Қандай ўтказилади?

Бутун жараён бир дақиқадан ортиқ вақт олмайди. Биоптат олиниши поршенли ичи бўш пластик найча ёрдамида ўтади. Шприц принципи орқали шифокор найча ичига эндометрий бўлакчасини тортиб олади. Муолажадан ярим соат олдин шифокор спазмолитик таблеткасини қабул қилишингизни тавсия қилиши мумкун, ноқулайлик олдини олиш мақсадида.

Қандай таёрланиш керак?

Олдиндан флорага суртма олиш ва кичик тос аъзоларининг УТТ-дан ўтиш зарур.

Қайта кўрсатмалар:

  • Кичик тос аъзоларининг ялиқланиш жараёнлари
  • Ҳомиладорлик
Фарзандингиз туғилишига бир қадам олға ташланг. Shifokor қабулига ёзилинг!


    uz_UZUzbek
    Scroll to Top

    Записаться на прием

    Заполните ваши данные, и мы Вам перезвоним в ближайшее время.